Туркия армияси Суриянинг шимолий минтақасида маҳаллий курдлар ва ИШИД жангариларига қарши қаратилган «Фрот қалқони» операциясини тиклайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентга мурожаатида маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Операция Алеппо вилоятининг Африн ва Манбиж туманларида ўтказилиши мўлжалланган. Унга маҳаллий кўнгиллилар жалб этилиши ёки этилмаслиги номаълум.
Маълумот учун, «Фрот қалқони» операцияси Алеппо вилоятида 2016 йил августида бошланган ва ўтган йил мартида якунига етганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)