Ҳимоячи Игорь Голбан 2018 йилги мавсумни ҳам Қаршининг «Насаф» клуби сафида ўтказади. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри футболчининг агенти Сефир Алибаевга асосланиб маълумот берди.
Етакчиларини «Пахтакор»га бой бераётган «Насаф», 5 футболчисини жамоада сақлаб қолди. Улар орасида Черан ҳам бор
Голбан «Насаф» учун муҳим фигуралардан бири эди. Бунгача 2017 йилги мавсум тўпурарларидан бири бўлган Драган Черан билан шартномасини узайтирган «Насаф», энди Игорь Голбан билан яна бир йиллик келишувга эришган.Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сефир Алибаевнинг сўзларига кўра, Голбан хизматлари билан Самаранинг «Криля Советов» клуби жиддий қизиқаётганди. Бироқ Голбаннинг ўзига Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган Супер Лига қизиқарлироқ туюлган. У Россия биринчи дивизионидан кўра, Ўзбекистон элитасини афзалроқ билган.
Сефир Алибаев ўз вақтида Украинанинг «Таврия» клуби билан мамлакат чемпионлигини биринчилардан бўлиб қўлга киритгани билан ёдда қолган.
Изоҳ (0)