Саудия Арабистони подшоҳи саройида норозилик уюштиргани сабабли 11 нафар шаҳзода қўлга олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«РИА Новости» маълумотига кўра, ҳукмрон оила аъзолари подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауддан шаҳзодалар учун сув ва электр энергия ҳақини тўлашни тўхтатиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилишни талаб қилган.
Бундан ташқари, шаҳзодалар бундан уч йил аввал содир этилган қотилликда айбланиб, қатл этилган қариндош акалари учун ҳам товон пули олиш ниятида эканликларини билдиришган.
Норозилик билдирган шаҳзодалар саройни тарк этишдан бош тортгач, улар подшоҳлик гвардияси томонидан қўлга олинган. Шаҳзодалар ҳозирда «Ал-Хайр» қамоқхонасида сақланмоқда, яқин вақт ичида суд бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)