Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида микроавтобуснинг жарга қулаши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, яна 19 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Hindustan Times газетаси маълумотларига кўра, ҳодиса «Рамнагар — Удҳампур» йўлининг Кагот аҳоли яшаш пункти яқинидан ўтган қисмида юз берган. Автобус салонида жами 25 нафар йўловчи бўлгани айтилмоқда.
«Уч-тўрт йўловчи оғир аҳволда Жаммудаги махсус тиббий ёрдам муассасасига олиб келинган», — деди маҳаллий полиция вакили Муҳаммад Раис Бҳат.
Дастлабки маълумотларга кўра, авария ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилгани оқибатида юз берган.
Изоҳ (0)