Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U23 терма жамоаси Хитой мезбонлик қиладиган Осиё Чемпионатида иштирок этади. Мусобақа яна 3 кундан кейин — 9 январь куни старт олади.
ЎФФ Равшан Ҳайдаров олдига чемпионлик вазифасини қўйди. Осиё Чемпионати 10 кундан сўнг старт олади
Ўзбекистон мезбон Хитой билан бир гуруҳдан жой олган. Бу зонада, шунингдек, Қатар ва Уммон термалари ҳам бор. «Championat.asia» нашри рақиб жамоа мураббийлари ҳақида маълумот берди. Бу эса имкониятларни чамалашда керакли маълумот бўлиши мумкин.Феликс Санчес — Қатар
Бу мутахассис бир вақтнинг ўзида Қатар миллий термасини ҳам бошқаради. Федерация раҳбарияти ишонч билдириб, U23 термасини ҳам тақдим этган.
Феликс Санчес бошқарувида Қатар U19 термаси 2014 йилги Осиё Чемпионатида зафар қучиб, катта шов-шув кўтарганди. Энди эса испаниялик мутахассис деярли ўша жамоани яна бир марта Осиё чемпиони қилишга уриниб кўради.Массимилиано Маддолини — Хитой
Италиялик мураббий Осиё футболи ҳақида яхши тасаввурга эга. Боиси у 2012—2015 йиллар давомида «Гуанжоу Эвергранд» клубида Марчелло Липпига ёрдамчилик қилган. Кейинроқ эса Хитой миллий терма жамоасида бош мураббийга кўмаклашди.
Марчелло Липпи, Фабио Каннаваро, Чиро Феррара каби ҳамюртлари билан Хитой футболини кўтаришга ҳаракат қилаётган бу мутахассисдан чин ўлкаси мухлисларининг умиди катта.Ҳамад Ал-Азани — Уммон
2002 йилдан буён мураббий сифатида ишлаб келаётган Ҳамад Ал-Азани футболчилик фаолиятини кўпроқ «Ан-Наҳда» клубида ўтказди. У ҳозир 44 ёшда.
Ал-Азани 2007 ва 2011 йилларда ўтган Осиё Кубогининг саралашида Уммон миллий терма жамоасининг мураббийлар штабида ишлади. 2008 йил эса «Ан-Наҳда»ни ОФК Кубоги мусобақасига бош мураббий сифатида бошлаб чиқиб, тажриба тўплади.Равшан Ҳайдаров — Ўзбекистон
Равшан Ҳайдаров Ўзбекистонда анча машҳур. У 2015 йил Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ўзбекистонликлар билан чорак финалга қадар етиб бориб, осиёликлар орасида энг яхши натижани қайд этганди. Ҳайдаров «Пахтакор» билан икки бор Ўзбекистон чемпиони бўлган, мамлакат кубогида зафар қучган. Унинг бошқарувида Ўзбекистон U19 термаси 2014 йил Осиё Чемпионатининг ярим финалида енгилганди. Ўша мусобақа юқорида айтилгани каби Қатарнинг ғалабаси билан ниҳоясига етган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасида қайта ва қайта ишлаганидан келиб чиқилса, Ҳайдаров бу борада қолган рақибларидан анча устун бўлиши мумкин. Қолганини гуруҳ босқичидаги натижалар кўрсатиб беради.
Изоҳ (0)