Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44
Benoy — жаҳондаги энг йирик халқаро архитектура ва дизайнерлик бюроларидан бири бўлиб, унга 1947 йили Гордон Benoy ва унинг ҳамкорлари томонидан асос солинган. ArchiKultura’нинг ёзишича, фаолиятининг дастлабки даврида компания асосан қишлоқ хўжалиги бинолари ва иншоотларини лойиҳалаштирган.

Баҳрайн пойтахти Манамадаги Bahrain Marina

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Макаодаги City of Dreams мажмуаси

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Вьетнам пойтахти Ханойдаги Han Jardin

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura
Компаниянинг бош қароргоҳи Британиянинг Ньюарк шаҳрида жойлашган. Вақт ўтиши билан имкониятлар кенгайиб, 1995 йили Лондонда компаниянинг янги бўлинмаси ташкил этилган. Benoy бюроси 2008 ва 2013 йилларда қиролича Елизавета II нинг қўлидан нуфузли совринларни қабул қилиб олган.

Британиянинг Манчестер шаҳридаги MediaCityUK

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Нью-Деҳлидаги The Amaryllis

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Украина пойтахти Киевдаги Марказий универмаг биноси

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Швеция пойтахти Стокгольмдаги Mall of Scandinavia мажмуаси

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura
Benoy’нинг лойиҳалари креативлиги, оригиналлиги ва юқори сифат даражасида бажарилиши билан обрў-эътибор қозонган. Компания архитектура концепцияларини тайёрлаш, интерьер ва график дизайнни режалаштиришга ихтисослашган бўлиб, кўп функсионал улкан лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича катта тажрибага эга.

Канаданинг Монреал шаҳридаги Royalmount

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Вьетнам пойтахти Ханойдаги Yen So Park

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Хитойнинг Сучжоу шаҳридаги Suzhou Center

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Шанхайдаги DreamCenter

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Бюронинг ваколатхоналари, Лондондан ташқари, Абу-Даби, Гонгконг, Шанхай, Сингапур, Мумбай, Пекин, Мельбурн ва бошқа шаҳарларда жойлашган. Benoy амалга оширган лойиҳалар географияси жаҳоннинг 80 га яқин мамлакатини қамраб олади.

Компания ўз меҳнат жамоаси — Буюк Британия, Яқин Шарқ, Ҳиндистон, Хитой ва Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги дизайн-студияларда ишлаётган иқтидорли архитекторлари билан фахрланади. Айнан мана шундай жамоа, унинг истеъдоди ва тажрибаси шарофати билан Benoy жаҳон даражасидаги архитектура бюросига, етакчи ижодий кучга айланган.

Хитойнинг Нинбо шаҳридаги Ningbo New World

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Абу-Дабидаги Ferrari World

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Миср пойтахти Қоҳирадаги KM45

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Ҳиндистондаги Supernova осмонўпар биноси

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura
Компания вакилларининг фикрича, «лойиҳа устидаги иш ижод, ҳамкорлик ва мулоқотга асосланмоғи лозим». Шу боис ҳам компания портфолиосидан амалга ошириб бўлинган 400 дан зиёд лойиҳа ўрин олган, улар орасида — «Alibaba.com»нинг бош қароргоҳи, Киевдаги янгиланган Марказий универмаг, ултазамонавий Mall of Scandinavia савдо-кўнгилочар мажмуаси (СКМ), Сингапурдаги Jewel Changi аэропорти, Европадаги энг йирик СКМ — Bluewater, Ҳиндистондаги Supernova осмонўпар биноси ва бошқалар бор.

Озарбайжон пойтахти Бокудаги Caspian Waterfront

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Чехиянинг Оломоуц шаҳридаги Galerie Santovka

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Сингапурдаги Jewel Changi аэропорти

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Лондондаги Battersea Water Station

Фото: ArchiKultura

Фото: ArchiKultura

Компания фалсафаси шундай — жаҳоннинг барча нуқталаридан маданият ва тажрибани тўплаб, кўплаб мамлакатлардаги мижозлар ва профессионал ҳамкасблар билан алоқалар ўрнатиш.

«Биз ўз билим ва тажрибаларимизни экспорт қилиб, тадқиқот дастури ёрдамида янги ғояларни импорт қиламиз. Энг асосийси, мижозларимиз мана шундай маҳаллий тасаввур ва ‘глобал назар’ қоришмасидан фойда кўради... Истиқомат қилаётган шаҳримиз муҳитини яхшилаш билан биз ўзимиз-да фахрланишимиз мумкин бўлган мерос қолдиришимиз мумкин», — дейди компания вакиллари.

ArchiKultura’нинг ёзишича, Benoy Ўзбекистонда ҳам ўзига хос архитектура лойиҳасини амалга ошириш арафасида турибди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди