«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида Тошкентда автотранспорт воситалари учун жамоат интеллектуал автотураргоҳлар тармоғи ташкил этилади, деб хабар берди «Новости Узбекистана».
Янги автотураргоҳларда машиналарни «таниш»нинг энг олди технологияларидан фойдаланилади. Шунингдек, улар онлай-тўлов функцияси ҳам ўзида мужассамлаштиради.
Лойиҳани 2018—2019 йиллар давомида амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, шаҳардаги транспорт оқимини видеокузатиш тизими ҳам параллел равишда кенгайтириб борилади. Унга янги функциялар қўшилади: ҳодиса содир бўлган жойдаги камерадан тасвирни чиқариш, мобил камералар орқали олинган тасвирларни намойиш этиш. Бундан ташқари тизим автоматик равишда автомобиль эгасининг шахсини ва транспорт воситаси рақамини аниқлай олади.
Изоҳ (0)