Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғида 1988 йили туғилган яна бир фуқаро марихуана билан қўлга тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
«2 январь куни соат тахминан 20:00 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган ‘Анҳор-Локомотив’ боғида 1988 йилда туғилган Ильнур Раджапов тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги 1,15 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинди», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)