Шавкат Мирзиёевнинг Оққўрғонга ташрифи чоғида Президентга тумандаги собиқ касб-ҳунар коллежлари биносидан самарали фойдаланиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, ҳунармандчилик тўгараклари ташкил этиш таклифи билдирилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Оққўрғон қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежи биносида ёшларни касбга тайёрлаш ва миграция марказини ташкил этиш, туманда ташкил этилган «Жамоатчилик маркази», «Оққўрғон савдо маркази» каби лойиҳалар ўрин олган.
«Бўш турган объектларни сотишда очиқлик ва адолат тамойилларига амал қилиш зарур. Бунинг учун электрон савдоларни йўлга қўйиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда туман марказини шаҳарсозлик тамойиллари асосида қайта қуриш, эски бозорни янги жойга кўчириш ва ўрнида кўркам боғ борпо этиш, шаҳар бош режаси лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Президент лойиҳалар билан танишар экан, уларни такомиллаштириш, янги иш ўринларини яратиш лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)