Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 209-1 моддаси билан тўлдирилди. Модда вазирлик, идора ва ташкилотлар формасини ноқонуний кийиб юришга қарши чораларни белгилайди, деб хабар беради «Газета.uz».
Моддага кўра, бундай ташкилотларнинг, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг формасини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар ноқонуний кийиб юриши ЭКИҲнинг 2–5 баробари миқдоридаги жарима, шунингдек, форманинг мусодара этилиши билан жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шу ва бошқа қатор ўзгартиришлар Президент томонидан имзоланган «Давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кафолатлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муносабати билан Ўзбекистон Республикасинингайрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ киритилмоқда.
Изоҳ (0)