4 январь куни кечқурун Нидерландиянинг Дордрехт шаҳри яқинида Бельгияда рўйхатга олинган автомобилдаги номаълум шахслар полициячиларга қарата ўт очди, деб хабар беради «Интерфакс».
Ҳодиса Антверпенни Роттердам билан боғловчи А16 автомагистралида юз берди.
Нидерландия полициясининг маълумотларига кўра, кузатувлардан сўнг автомобиль тўхтатиб ушланган. Тўрт киши қўлга олинган, бироқ уларнинг шахси ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Дордрехт шаҳри ҳудудидаги автомагистрал 4 январь куни ёпиб қўйилгани боис бир неча километрга чўзилган тирбандликлар юзага келди.
Изоҳ (0)