Перу президенти Педро Кучински ўтган йилнинг декабрида инсониятга қарши жиноятлар ва коррупция учун 25 йилга қамалган собиқ президент Альберто Фухиморини афв этиш ҳақида қарор қабул қилгач, у 4 январь, пайшанба куни касалхонадан уйига кетди, деб ёзади «ТАСС».
Comercio газетаси маълумотларига кўра, собиқ президент 23 декабрь куни соғлиғи ёмонлашгани туфайли ётқизилган шифохонани ногиронлар аравачасида ўз ўғли, депутат Кенхи Фухимори ҳамроҳлигида тарк этган.
Перуни 1990—2000 йилларда бошқарган Фухимори президентлик ваколатини зиммасидан соқит қилганидан 9 йил ўтиб жазога тортилганди.
Изоҳ (0)