Бирлашган Араб Амирликлари ўтган йилнинг декабрида Тунис аёл фуқароларининг Emirates Airlines авиакомпанияси билан парвоз қилишига қўйилган тақиқни бекор қилишга қарор қилди, деб ёзади «РИА Новости» БАА ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлигига таяниб.
Декабрда БАА ҳукумати ҳеч қандай тушунтиришларсиз Туниснинг аёл фуқароларига Амирликлар авиакомпаниялари орқали парвоз қилишни, шу жумладан, БАА орқали транзитдан фойдаланишни тақиқлаб қўйган эди. Бунга жавобан, Тунис Emirates’га ушбу масала халқаро ҳуқуққа мувофиқ тартибга солинмагунича, мамлакатга учиб келишни тақиқлади, шундан сўнг Амирликлар ҳукумати тақиқнинг киритилишини ўз ҳудудида тунислик аёллар иштирокида теракт амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида Тунис томонидан ахборот олингани билан изоҳлади.
Шу билан бирга, БАА ташқи сиёсий муассасаси Тунис билан ҳамкорликни ва Тунис томонидан тақдим этилган маълумотни юқори баҳолади.
Изоҳ (0)