Франция президенти Эммануэль Макрон жорий йил ноябрида Парижга 80 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарини таклиф этиш ниятида эканлигини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Елисей саройида француз дипломатлари олдидаги чиқиши чоғида Макрон 2018 йили дунё муҳим сана — Биринчи жаҳон уруши якунланганлигининг 100 йиллигини нишонланишини эслатиб ўтди.
«Парижга 2018 йили 11 ноябрда ўтказиладиган мемориал маросимга 80 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарини таклиф этаман. Дунё тарихидаги мазкур даврни ёдда сақлаш — ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз.
Изоҳ (0)