БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари 5 январь, жума куни Эрондаги вазиятни муҳокама қилади. Таъкидланишича, у очиқ тарзда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакилига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Қозоғистон январь ойида Хавфсизлик Кенгашининг вакил мамлакати ҳисобланади. Ғарб ОАВларининг маълум қилишича, йиғилишнинг ўтказилишига АҚШ ташаббус кўрсатмоқда.
Аввалроқ, Американинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли АҚШ Эрондаги ҳодисалар туфайли Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус йиғилишини чақиришини маълум қилганди.
Эронда ўтган ҳафта норозилик акциялари бошланган бўлиб, унинг иштирокчилари мамлакатдаги оғир иқтисодий вазиятга, шунингдек, мамлакат раҳбариятига қарши намойишлар ўтказмоқда. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний фуқароларни тинчланишга чақирди.
Изоҳ (0)