Афғонистон пойтахтида 4 январь, пайшанба куни рўй берган портлашда камида 20 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалроқ 15 кишининг вафот этгани ва 20 кишининг яралангани ҳақида хабар берилган эди.
Қайд этилишича, худкуш террорчи полиция пости яқинида ўзини портлатиб юборган.
Теракт жавобгарлигини ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)