Туркия шарқидаги Бингёл вилоятида ярим йилга яқин муддат ичида хавфсизлик хизматлари ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорлиги гумон қилинаётган 26 кишини қўлга олди, деб хабар беради «РИА Новости».
Бингёл вилояти хавфсизлик бўйича бошқармаси миллий разведка бошқармаси билан ҳамкорликда бутун мамлакат бўйлаб 2017 йилнинг 24 июлидан 28 декабригача ҳарбий операция ўтказди.
Рейдлар давомида «худкуш камари», портловчи моддалар тайёрлаш учун ишлатиладиган техника, 4,6 минг доллар ва ов қуроллари мусодара қилинган.
ИШИДга алоқадор шахсларни тутиш операцияси эса Бингёл, Истанбул, Адана, Измир ва Килис вилоятларида ўтказилди.
Қўшни Сурия ва Ироқда ИШИД иштирокида қуролли тўқнашувлар бошланганидан сўнг туркиялик ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур террорчилик гуруҳи фаолиятига алоқадорликда гумонланаётган беш мингдан ортиқ кишини ҳибсга олди.
95 та мамлакатнинг 3 минг 290 нафар фуқароси депорт қилинди, қарийб 38 минг кишига Туркияга кириш тақиқланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)