Исломобод АҚШ террорчиликка қарши кураш учун Покистонга молиявий ёрдам ажратишдан воз кечиши билан боғлиқ вазиятни жиддий ўрганади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Хуррам Дастгир Хон маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Вазиятни батафсил ўрганишимиз зарур. Юзага келган ҳолатни синчиклаб таҳлил қиляпмиз ва совуққонлик билан жавобимизни ишлаб чиқяпмиз», — деди Хуррам Дастгир Хон.
Вазирга кўра, гап «АҚШ Покистонга зарар етказадиган вазиятни яратиши ёки йўқлиги ҳақида кетмоқда. Исломобод бунга тайёр, бироқ Вашингтон билан ҳамкорлик қилишни истайди».
Изоҳ (0)