Дамашқ маркази жангарилар томонидан миномётдан ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди. Бу ҳақда полициядаги манбага таяниб, SANA агентлиги маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Қуролланган террорчи гуруҳлар томонидан ал-Амара даҳасига йўлланган миномёт снаряди қулаши оқибатида бир аёл ҳалок бўлди, 22 нафар тинч аҳоли вакили жабрланди», — хабар берди манба.
Мазкур даҳа Дамашқдаги Уммавийлар масжиди яқинида жойлашгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)