Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Ўзавтосаноат» АК ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун мўлжалланган шаҳар ички йўналишидаги SAZ HD 50 русумли автобус фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Мазкур транспорт сайёҳлар учун барча қулайликларга эга бўлиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан мукаммал ишланган. Автобусда кондиционер, телевизор, Wi-Fi, интернет, микрофонлар мавжуд бўлиб, ҳар бир ўриндиқ хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган. Шунингдек, автобусда видеокамера ҳам ўрнатилган бўлиб, бу сайёҳларнинг хавфсизлигини янада кўпроқ таъминлашга хизмат қилади.

«Бундан ташқари, 2018 йилнинг биринчи чорагида MAN автозаводи билан ҳамкорликда шаҳарлараро автобус ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган бўлиб, буларнинг барчаси маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулай шароитлар яратиш ҳамда туризм саноатини янада ривожлантириш учун мўлжалланган», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди