Қўқон шаҳрининг марказий буюм бозори чорраҳасидаги пиёдалар кўприги ишга тушди, деб ёзади «Carzone.uz». Кўприк қурилиши 3 йилга яқин давом этди.
Пиёдалар кўприги шаҳар марказий буюм бозорининг ўта серқатнов чорраҳасида бино этилган. Чорраҳа азалдан пиёдалар билан гавжум, хусусан, яқин-яқингача чакана савдо бозори томонидан кўчани кўп сонли пиёдалар оқими тартибсизлик билан кесиб ўтар эди.
Янги пиёдалар кўприги ялтироқ панжарали, томи кўк рангда, зиналари темир тахталардан ишланган. У чорраҳанинг учта томонини (чакана савдо бозори, улгуржи савдо бозори ва озиқ-овқат бозори) бирлаштиради.
Қурилиш узоқ вақтга чўзилиб кетгани ўтган йилнинг август ойида халқаро Пресс-клубда тилга олинган ва вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2018 йилда у фойдаланишга топширилишини айтган эди.
Изоҳ (0)