• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Машинада қолсак, ўлишимиз аниқ эди». Янги йил арафасида Қамчиқда юзлаб одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинди

    Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши, бунинг оқибатида йўлнинг вақтинча ёпилиши аввал ҳам кўп бора кузатилган. Бироқ 26 декабрь кунги ҳолат ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда айниқса кўп ёритилди, вазият юзасидан ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ахборот берилиб, у фаол муҳокама қилинди.

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

    Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда қолдирилган хабарларга кўра, кучли шамол билан бирга кузатилган қор бўрони оқибатида довон йўли саноқли соатлар ичида қалин қор билан қопланган, ўнлаб автомобиллар қор остида қолиб кетган, одамлар ўз автомобилларидан эсон-омон чиқиб олиш учун қутқарувчиларнинг ёрдамидан фойдаланишга мажбур бўлган. Бу гап-сўзларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 27 декабрь куни тўлиқ тасдиқлади.

    Расмий ахборотга кўра, 70 дан зиёд фуқаро доимий фаолият кўрсатувчи постларга, 1800 га яқин киши 45 та умумий овқатланиш масканларига жойлаштирилган (улардан 29 нафари болалар эди), иссиқ чой ва овқат билан таъминланган. Камида 25 нафар ҳайдовчи ва йўловчига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари, 44 та автотранспорт воситаси қор уюмидан чиқариб олинган, улардан 6 таси эвакуатор билан устахонага етказилган.

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

    Вазирлик келтирган бу рақамлар бир қарашда оддий статистикадек кўринади, бироқ бевосита ҳодиса ичида бўлиб, кучли хавотирда қолган ватандошларнинг гувоҳликлари воқеага жон бағишлайди, бу шунчаки ҳисобот рақамлар эмас, балки юзлаб одамлар ҳаёти билан боғлиқ кенг кўламли қутқарув операцияси бўлганини англатади.

    Бунақасини туғилганимдан бери кўрмаганман. Фараз қилинг — 23:15 да булоқдан 200 метр пастда қолиб кетдик. Олдимизда тирбандлик. Икки соат ўша ерда турдик — кучли шамол бўлиб, машинани томигача қор қоплади. Эшикдан тушишнинг ҳеч иложи йўқ, «Эй, Худо, ўзинг асра», деб овоз чиқариб сўрадик.

    Бир вақт Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг йигитлари келиб: «Ака, анави ерда иссиқ жой бор, аммо 300 метрча юриш керак. Нима бўлса ҳам ўзимдан, эртага шикоят қилмайман, десангиз, эрталаб олиб кетамиз», — дейишди. Аммо нафас олиб бўлмаётганди, ўпка касалланиши мумкинлигини айтишди. Машина юрмайди, қолсак, ўлишимиз аниқ. Таваккал — ўша ерга етиб бормасак бўлмайди.

    Йўлда Мамажон ака лоп этиб йўқолиб қолди. «Ҳой Абдулазиз, мени ташлаб кетманглар, олиб кетинглар», деб бақирардилар. Бўй баробар қор тагига кириб кетибди. Юрманг деган жойидан юриб, ҳалиги жойда қор остига кириб кетибди. Қордан чиқариб олдик. Ичкарига, иссиққа кирганимиздан кейин нафас йўлини даволаш учун тўрт томчидан дори ичиришди. Ҳақиқатан ҳам нафас олиб бўлмаётганди, бир метр нари кўринмаётган эди.

    Фото: ФВВ ахборот хизмати

    Фото: ФВВ ахборот хизмати

    Эни 2 метрлик иссиқ хонага жойлаштиришди. Биздан ташқари яна бир неча ўн киши бор эди. Орамизда бир келинчак ҳам бор эди — боласининг юзлари кўкариб кетган. Қутқарувчилар орасида яхши шифокори бор экан, дарров уколини қилди. Келинчак: «Қилманг!», деганига қарамай, шифокор: «Қоч! Боланг 2 соатда ё ўлади, ё қолади», деб барибир укол қилди. Боланинг кўкариши тарқаб, онасини эмишни бошлади.

    Соат тонг 5:00 ларда ФВВнинг йигитлари бир ўрта ёшли аёлни икки километр масофадан елкада кўтариб келишди. Йигитлар ҳақиқий ҳалол ишлади...

    Ухлаб қолибмиз. Соат 9:00 да турсак, ҳаво очилиб, шамоллар тўхтаган экан. Ташқарида -17 даража совуқ эканини айтишди. «Ўтириб туринг, йўл очилса, ўзимиз айтамиз. Соат 11:00 ларда очилиши мумкин, аммо аниқмас», деб айтишди. «Машинамизнинг олдига бориб турамиз», десак, рухсат беришди.

    27 декабрга ўтар кечаси Қамчиқ довонида қолиб кетган фуқаро ҳикояси

    26 декабрь куни қалин қор билан қопланган довон йўли 27 декабрь куни соат 17:20 да очилган эди. Шундан кейин довоннинг ёпилиши билан боғлиқ эътиборга молик хабарлар кузатилмади.

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

    Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

    Маълумотларга кўра, об-ҳавонининг кескин ўзгариши, қор ёғиши, бўрон бўлиши ва йўлнинг музлаши тўғрисида «Ўзгидромет»дан олдиндан маълумот олиниб, ижтимоий тармоқлар ва довондаги таблолар орқали ахборот берилмоқда, шунингдек, Қамчиқдаги автотураргоҳларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

    04.01.2018, 11:33   Изоҳ (0)   175786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўқондаги марказий бозор чорраҳасида пиёдалар кўприги ишга тушди

    04.01.2018, 11:15

    Протеин қандай истеъмол қилинади?

    04.01.2018, 10:58

    Жиззахдаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкаллари 2 ой ўтмасдан нурай бошлади (фото)

    04.01.2018, 10:26

    Чет мамлакатларда Ўзбекистон туризм элчилари пайдо бўлади

    04.01.2018, 09:49

    Ўзбекистонда пневматик тўппонча учун рухсатнома керакми?

    04.01.2018, 09:38

    Шавкат Мирзиёев Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади

    04.01.2018, 08:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Актриса ва моделларнинг тезда озишга ёрдам берадиган 5 хил самарали парҳези

    Маслаҳатлар | 30 июн, 10:50

    Суданда олтин кони қулаши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июн, 10:44

    Ўзбекистонда 1 июль куни ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 30 июн, 10:32

    АҚШда тимсоҳлар билан ўралган мигрантлар лагери қурилмоқда (видео)

    Дунё | 30 июн, 10:09

    UzChess Cup 2025. Ўзбекистонлик шахматчилар қанча пул ишлаб олди?

    Спорт | 30 июн, 09:55

    Сут, сода ва кола: машҳурлар терини парваришлашда фойдаланадиган ноодатий воситалар

    Аёллар саҳифаси | 30 июн, 09:54

    Исроил Ғазо шимолидан аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берди

    Дунё | 30 июн, 09:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.