Ўзбекистон Супер Лигасида иштирок этувчи «Олмалиқ» футбол клубининг номи ўзгарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот берди.
2018 йилги мавсумдан бошлаб Олмалиқ шаҳри клуби «АГМК» деб юритилади. 2008 йилга қадар ҳам клуб айнан «АГMК» номида бўлгани айтилган. Ўз вақтида «Олмалиқ» футбол клуби «ОТМК» номи билан Ўзбекистон чемпионатида иштирок этганди.
«АГMК» — Алмалыкский горно-металлургический комбинат бирикмасининг қисқартмаси ҳисобланади. Уни ўзбек тилида Олмалиқ кон металлургия комбинади, яъни, «ОКМК» номи билан ҳам юритиш мумкин эди. Жамоанинг янги ишлаб чиқилган логотипидан эса айнан русча сўзларнинг қисқартмаси ўрин олди.
Янги логотип ўзида сариқ ва қора рангларни акс эттирган. «АГMК» клуби келаси мавсумдан бошлаб айнан шу рангли либосларда ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)