Россиянинг Москва вилоятида терговчилар пантера ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган эркакнинг ўлими тафсилотларини ўрганмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
2018 йилнинг 2 январида Истра шаҳри полициясига ёввойи ҳайвонлар сақланадиган волерлардан бирида баданида жароҳатлари бўлган эркакнинг жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушган. Дастлабки тахминларга кўра, эркак ҳайвонларни овқатлантирмоқчи бўлган, бироқ волерга кирганида унга пантера ташланган.
Айни пайтда суд-тиббий экспертиза белгиланган бўлиб, ҳодиса ҳолатлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)