2 январь куни «Чанпин» юк кемаси Шанхай яқинидаги Янцзи дарёсига чўкиб кетди, деб хабар беради «ТАСС».
10 нафар экипаж аъзоси бедарак йўқолгани маълум қилинди. Юк кемасига 5 минг тонна пўлат ортилган эди. Унда ҳаммаси бўлиб 13 киши бор эди. Шулардан уч нафар экипаж аъзоси қутқарилди.
Ҳозирги вақтда қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Операцияда ўнлаб катерлар иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)