Афғонистон махсус хизматлари ИШИДнинг Кобулда теракт тайёрлаган 13 жангарисини қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Гуруҳ Кобулда катта терактлар уюштиришни режалаштирган. Террорчиларга кўмак кўрсатган, худкушларга пойтахтда ҳаракатланишда ёрдам берган», — дейилади афғон хавфсизлик органлари пресс-релизида.
Қўлга олинганлар орасида чет элликлар ҳам борлиги билдирилмоқда, бироқ уларнинг қайси давлат фуқаролари эканлиги маълум қилинмади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)