Зимбабве жанубидаги Матобо миллий боғида тимсоҳларнинг ҳужуми оқибатида бир нафар эркак ҳалок бўлди, яна бир аёл жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, ҳодиса 31 декабрь куни, дам олаётган жуфтлик икки нафар дўсти билан шиширилган қайиқда боғдаги сув ҳавзасида сузаётган вақтда юз берган. Сайёҳларнинг фуқаролиги маълум қилинмаган.
Жон Боуман ва Розмари Митчелл тимсоҳлар ҳужумидан сўнг касалхонага етказилган, бироқ Боуман касалхонага етиб бормасдан вафот этган. Митчелл эса интенсив терапия бўлимида даволанмоқда.
Боғ ходими ҳодиса ҳақида полицияга хабар берган ва сайёҳларни яна бир марта ёввойи ҳайвонларга яқинлашмасликка чақирган. Унинг айтишича, ҳодиса қурбонлари рухсат этилмаган шиширилган қайиқдан фойдаланган.
Изоҳ (0)