Сурия ҳукумати Эрон билан бирдамлигини билдирди ва унинг ички ишларига аралашишни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
«Эрон раҳбарияти, ҳукумати ва халқи билан яқин алоқалар боғлаб турган Сурия Теҳронга қарши қаратилган фитна барбод бўлишига ишончи комил. АҚШ, Исроил ва уларнинг минтақадаги шериклари Яқин Шарқда вайронкор роль ўйнамоқда, минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни қўпормоқда. Улар Сурия ва Ироқда террорчи гуруҳлар устидан қозонилган ғалабадан сўнг Эрон бошқараётган қаршилик тизимини заифлаштиришга интилмоқда», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)