Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 10 киши, жумладан, 4 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ханти-Мансийск — Совецкий автойўлида Mazda6 ва Renault Duster рўпарама-рўпара тўқнашди. Уларнинг ичида бўлганлардан ҳеч ким омон қолмади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси авария сабабларига аниқлик киритмоқда. Тахминларга кўра, автомобиллардан бирининг ҳайдовчиси бошқарувни уддалай олмай қолган.
Авария оқибатларини бартараф этишга 50 дан ортиқ киши ва 10 дан ошиқ техника сафарбар этилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)