• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мамлакат ёшларига мурожаат йўллади

    3 январь куни Тошкентда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га ташкилот вакиллари маълум қилди.

    Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

    Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

    Йиғилиш давомида Ёшлар иттифоқининг мамлакат ёшларига мурожаатномаси қабул қилинди. Унда ёшлар муаммоларига ҳамда иттифоқнинг янги йилдаги устувор вазифаларига урғу берилди. Жумладан, 2018 йилда асосий эътибор ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларини самарали ташкил этишга қаратилиши таъкидланди.

    Қуйида мурожаатнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

    Азиз ёшлар!

    Барчамизга яхши маълумки, аҳолининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этадиган мамлакатимизда ёшларга жуда катта имкониятлар, шароитлар, имтиёзлар ва қулайликлар яратиб берилмоқда. Бунга жавобан ёшларимиз ҳозирда фан, таълим, маданият, спорт, ахборот коммуникация технологиялари каби кўплаб соҳаларда юксак натижаларни қўлга киритмоқдалар.

    Муҳтарам Президентимиз томонларидан юртимизда 2018 йил – «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинганлиги ҳам ёшларимизнинг улкан салоҳиятига юксак ишонч эканлигидан далолатдир.

    Бу — келажак бунёдкорларининг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни амалий ишларга жалб қилиш ва баланд марралар сари олға интилишга бўлган даъватдир.

    Афсуски, баъзи ёшлар ана шундай яратиб берилган имкониятлардан унумли фойдаланмай, билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолгаётганлиги кенг жамоатчилик вакилларини жиддий ташвишга солмоқда.

    Гарчи 2017 йилда ёшлар ўртасида жиноятчилик даражаси 2016 йилга нисбатан 9698 тага ёки 14 фоизга камайган бўлсада, республика бўйича 23 мингга яқин ёшлар томонидан жиноятлар содир этилганлиги, шундан 759 нафари ёки 3 фоизи касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари, 273 таси ёки 1,1 фоизи талабалар, 8935 таси ёки 36 фоизи ишламайдиган, жамиятда фаол бўлмаган ёшларни ташкил этаётганлиги ачинарли ҳол ва бу борада олиб бораётган ишларимизнинг натижаси етарли эмаслигини кўрсатади.

    Ёшлар ўртасидаги аксарият жиноятлар ҳуқуқий билимнинг етишмаслиги ва бўш вақтини мазмунли ташкил этмаслиги натижасида содир этилмоқда.

    Шундай экан, келинглар, азиз ёшлар, бўш вақтимизни ижтимоий фойдали ўтказишга ҳаракат қилайлик, китоб ўқийлик, касб-ҳунар эгаллаш чораларини кўрайлик, жамиятга керакли ва савобли ишлар билан банд бўлайлик.

    Шу сабабли мамлакатимиз ёшларининг таклиф ва тавсияларини инобатга олган ҳолда 2018 йилни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларини самарали ташкил этишни устувор вазифа сифатида белгилайлик!

    Азиз ёшлар! Ҳаммамиз биринчи навбатда ўзимизнинг тақдиримизга, шунингдек, тенгдошларимиз ҳаётига бефарқ бўлмаслигимиз лозим, зеро лоқайд инсон жамиятнинг душмани ҳисобланади.

    Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишдамаҳкам бир мушт бўлиб жипслашайлик. Тенгдошларимизнинг келажаги учунқайғурайлик. Ота-онамиз, жамиятимиз ва Юртбошимиз ишончини оқлайлик!

    Ҳурматли ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари!

    Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар асосан фарзанд тарбиясига бефарқ муносабатда бўлиш натижасида келиб чиқаётганлиги айни ҳақиқатдир.

    Фарзанд тарбиясига, энг аввало, ота-она, ундан кейин эса жамоатчилик масъул эканлигини асло унутмайлик.

    Болаларимизнинг эртага ким бўлиши, қандай касб-ҳунар эгаллаши бугун биз билан бирга сиз — ота-оналарнинг масъулиятига боғлиқ эканлигини чуқур англайлик!

    «Буюк келажагимиз эгаларини бирга асрайлик!» деган сўзларни ўзимизга шиор қилиб олайлик. Фарзандларимизнинг юриш-туришларидан, дарсларга ўз вақтида бориб-келишидан, хулқи, одоби ва феъл-атворидаги ўзгаришлардан огоҳ бўлайлик.

    Муҳтарам Президентимиз «Ўз уйингни, ўз болангни ўзинг асра» деб айтганларидек, фарзанд тарбиясига эътиборни кучайтирайлик, тўғри таълим-тарбия олган бола эл корига ярайди, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ўғрилик йўқ мамлакат дунёдаги энг бахтиёр ва фаровон юрт бўлади.

    03.01.2018, 20:37   Изоҳ (0)   29841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Эркин» постида тўхтатилган Spark йўловчиси ёнидан марихуана топилди

    03.01.2018, 20:33

    Попда 30 минг киши тоза ичимлик суви билан таъминланади

    03.01.2018, 18:11

    2017 йилда Президент виртуал қабулхонасига фуқаролар томонидан энг кўп мурожаат ички ишлар вазирлиги номига йўлланди

    03.01.2018, 17:34

    Пискентда «Ўсмат Ота» жоме масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди

    03.01.2018, 14:32

    Ўзбекистон автомобиль йўлларида 54 та пост тугатилди

    03.01.2018, 13:05

    Ўзбекистон Financial Times’нинг ишбилармонлик муҳитини яхшилаган собиқ иттифоқ мамлакатлари рейтингида 2-ўринни эгаллади

    03.01.2018, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.