Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканида ИИББ ходимлари томонидан 2 январь куни соат 01:00 ларда Spark автомобили тўхтатилди. Бу ҳақда ИБББ матбуот маркази маълум қилди.
Автомобиль йўловчиси, 1990 йилда туғилган Адҳамбек Хўжаевнинг ёнидан оғирлиги 1,05 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)