2 январь куни Тошкент вилояти Пискент туманидаги «Ўсмат Ота» жоме масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
«Масжид биносида намозхонлар учун барча шароитлар мужассам этилган бўлиб, келгусида кутубхона, музей ташкил этиш ва автотураргоҳ қуриш режалаштирилган. Масжидда бир вақтнинг ўзида 250—300 кишини сиғдира олади» — дейилади хабарда.
Очилиш маросимида муфтий Усмонхон Алимов иштирок этди. Туман ҳокими Абдусамат Акромов ташаббуси билан меҳмонлар ва масжид аҳли учун байрамона дастурхон ёзилди.
Изоҳ (0)