Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2017 йилда гаджетлар ва технологиялар оламида кўплаб оламшумул ҳодисалар юз берди. «Hi-tech Mail.ru» йил якунида ана шу йирик ҳодисаларга эътибор қаратди.

Биткоин

Қисқа вақт ичида нархи икки баробар кўтарилган криптовалютанинг бир бирлиги 20 минг долларга чиқиб, ўзи аслида мавжуд бўлмаган «танга»нинг рекорд қиймати қайд этилди.

Фото: «Hi-tech Mail.ru»

Фото: «Hi-tech Mail.ru»

SpaceX

Илон Маск ва унинг космик компанияси одамларни ҳайратга солишда давом этмоқда. 2017 йилнинг март ойида компания Falcon 9 ракетаси биринчи босқичининг такрорий стартини муваффақиятли амалга оширди. Илон Маск 2018 йилда ўта оғир Falcon Heavy’ни учиришни режалаштирмоқда.

Фото: «Hi-tech Mail.ru»

Фото: «Hi-tech Mail.ru»

Qualcomm Snapdragon 835 мобил процессори

Qualcomm Snapdragon 835 процессори Samsung Galaxy S8 и Note 8, Sony Xperia XZ Premium, OnePlus 5Т, Xiaomi Mi6 ва Mix 2, Google Pixel 2 ва Pixel XL, HTC U11, LG V30 ва бошқа смартфонларда муваффақиятли фойдаланилди. 2017 йилда тақдим этилган аксарият смартфонлар мазкур процессорга эга.

Фото: «Hi-tech Mail.ru»

Фото: «Hi-tech Mail.ru»

Nintendo Switch

2017 йилнинг энг оммабоп ўйин қурилмаси Nintendo Switch бўлди. Япониянинг ўзида тақдимотдан сўнг уч кун ичида 330 мингта қурлма сотилган. Шундан сўнг Европа, Осиё ва АҚШ эстафетага қўшилди. 2017 йилдаги сотилган қурилмалар сони миллионлар билан ҳисобланмоқда. Қурилмани олиб юриш имконияти ва уни телевизорга уловчи станциянинг мавжудлиги муваффақият гарови сифатида таъкидланмоқда.

Фото: «Hi-tech Mail.ru»

Фото: «Hi-tech Mail.ru»

Ryzen чипи

Сўнгги йилларда Intel «процессорлар беллашуви»да AMD’ни мағлуб этган эди. Бироқ AMD 2017 йилда Ryzen чипларини тақдим этди. Кўп ядроли ва кўп оқимли чиплар шу даражада муваффақиятга эришдики, Intel бир-икки йилдан сўнг тақдим этишни режалаштирган олти ядроли чипини 2017 йилда бозорга чиқаришга мажбур бўлди.AMD’нинг акциялари эса етти марта қимматлашди.

Фото: «Hi-tech Mail.ru»

Фото: «Hi-tech Mail.ru»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди