Apple компаниянинг бош директори Тим Кукни қўшимча хавфсизлик чораси сифатида фақат шахсий самолётларда учишга мажбур қилди. Директорлар кенгашининг қарори нафақат хизмат сафарларига, балки шахсий сафарларга ҳам тааллуқли. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Apple сафар харажатларини тўлаб беради, бироқ Кук улардан солиқ тўлаши керак бўлади.
Шунингдек, Apple раҳбарият ва топ-менежерларнинг даромадларини ҳам маълум қилган. Тим Кук 2017 йилда қарийб 102 миллион доллар даромад олган. Бу суммага 3,6 миллион доллар миқдоридаги иш ҳақи, 9,33 миллион доллар миқдоридаги бонуслар ва компаниянинг 89,2 миллион доллар миқдоридаги акциялар пакети кирган.
Изоҳ (0)