Американинг Apple корпорацияси раҳбарияти эски iPhone моделлари ишининг тезлиги атайлаб пасайтирилгани учун истеъмолчилардан узр сўради, деб ёзади «ТАСС». Компаниядагилар бошқа ҳеч қачон бундай қилмасликка ваъда берди.
Шу билан бирга, компания смартфонларга ўрнатилган аккумуляторлар вақт ўтиши билан ўз қувватини йўқотишини айтди. Тўсатдан ўчиб қолишлар олдини олиш учун iOS операцион тизимига ўзгаришлар киритилган, улар муайян вазифалар бажарилишини секинлаштириб қўйган.
«Баъзиларингиз Apple’ни ишончингизни оқламаганликда айблашингизни биламиз. Биз кечирим сўраймиз», — дейишди Apple’дагилар.
Изоҳ (0)