Ҳар қандай компьютер тизимининг ишини овоз тўлқинлари ёрдамида ишдан чиқариш мумкин. Бу ҳақда Gizmodo маълум қилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, хакерлар овозни маълум частотада қўйган ҳолда тебранишлар ҳосил қилиш учун тўлқинлардан фойдаланиши мумкин. Аксарият замонавий қаттиқ дисклар кучли тебранишда маълумотлар йўқолиши ёки зарарланишининг олдини олиш учун автоматик тарзда ўчади. Фавқулодда ўчиш қурилма ишида жиддий носозликни келтириб чиқариши мумкин.
Мутахассислар томонидан ўтказилган тажриба шундай ҳужум эҳтимолини кўрсатган. Овозли таъсирнинг давомийлигига боғлиқ равишда тизим ёки вақтинча ишдан чиқади, ёки қайта тикланиш учун қайта юклашни сўрайди.
Ўзининг қулайлиги учун қаттиқ дисклар деярли барча қурилмаларда фойдаланилади, шунинг учун ҳужумга ҳар қандай компьютер учраши мумкин, шу жумладан, видеокузатув аппаратлари, банкоматлар ва ҳатто бутун компьютер тизимлари.
Мутахассислар маълумотларни ҳимоялаш учун муҳим акустик ҳимоя қурилмаларини ўрнатишни тавсия қилмоқда.
Изоҳ (0)