АҚШ ҳарбий вертолётлари ИШИД етакчиларини Суриянинг Дайр аз-Завр вилоятидан мамлакат шимоли-шарқидаги ал-Хасака вилоятига эвакуация қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
SANA агентлигига кўра, ўтган тунда бир неча вертолёт паст баландликда ас-Сад лагери устидан учиб ўтган ва ал-Хасака шаҳри жанубидаги ал-Басил тўғони яқинида қўнди.
Вертолётлар бортида АҚШ қўллаб-қувватлайдиган «Сурия демократик кучлари» томон қочган ИШИД қўмондонлари бўлгани билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)