АҚШ гўшт экспортчилари федерацияси (USMЭФ) Ўзбекистон Америка мол гўштини етказиб бериш ҳажмини ошириш ниятида. Бу ҳақда федерациянинг МДҲдаги вакили Галина Кочубеева маълум қилди, дея хабар бермоқда «Spot.uz».
Унинг сўзлаига кўра, ҳозирги вақтда Америка мол гўштини фақатгина Тошкентнинг баъзи ресторанларида учратиш мумкин, холос. Аммо Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодиётида юз бераётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, маҳсулот етказиб бериш ҳажмини оширишга умид қилса бўлади.
«Ҳозирги вақтда АҚШдан Ўзбекистонга етказиб берилаётган гўштнинг катта қисми самолётларда ташилмоқда, бу эса қиммат. Келажакда биз бошқача ташиш йўналишларини топишимиз мумкин», — деди Галина Кочубеева.
Маълум бўлишича, USMЭФ Тошкентнинг алоҳида ресторанларига Америка мол гўштини етказиб беришни аллақачон йўлга қўйган. Федерация вамкилларининг қайд этишича, Ўзбекистон валюта сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар, хусусан, конвертациянинг очилиши америкалик ишлаб чиқарувчилар учун янги имкониятлар тақдим этади.
Изоҳ (0)