Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳокимлигида халқ депупутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги ахборотига кўра, сессияда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам қатнашган.
Кенгаш йиғилишида Ўткирбек Маъмуров Булоқбоши тумани ҳокими этиб тайинланган. У 2014 йилдан бери Андижон вилоят ғўза уруғчилиги бирлашмаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Фаолиятини фермер хўжалиги ишчилигидан бошлаган Ўткирбек Маъмуров (1973 йилда туғилган) 1997 йилда Москва қишлоқ хўжалик академиясини тамомлаган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати тарқатган ахборотга кўра, янги ҳокимнинг маълумоти бўйича мутахассислиги — олим-агроном-агрохимик-тупроқшунос.
Булоқбошининг собиқ раҳбари Дониёр Махсудов Андижон вилоятининг бошқа бир тумани — Улуғнорга ҳоким этиб тайинлангани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Изоҳ (0)