Сайёҳлик компаниялари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига парвозлар географиясини кенгайтириш ва Скандинавия, БENIЛЮКС, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ва Польшага тўғридан-тўғри халқаро рейсларни очиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига асосланиб, «Spot.uz» хабар бермоқда.
Сайёҳлик компаниялари ва авиакомпания вакиллари ўртасидаги учрашувда рейслар жадвали, тарифлар ва 2018 йил учун янги мавсумий йўналишлар муҳокама қилинган.
Йиғилишда 2018 йилда Мумбай (Ҳиндистон), Барселона (Испания) ва Бирмингем (Буюк Британия) йўналишларида тўғридан-тўғри халқаро рейсларни очиш масаласи ишлаб чиқилаётгани маълум бўлган.
Авиакомпания вакилларининг қўшимча қилишича, Тошкент билан Самарқанд, Истанбул, Термиз шаҳарлари ўртасидаги рейслар сонини ошириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)