Самарқанд вилояти ички ишлар идоралари томонидан Янги йил муносабати билан аҳолига хуш кайфият улашиш мақсадида, Қорбоб ва Қорқизлар иштирокида, табрик хатлари ва эслатмалар тарқатилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Хабар беришларича, худди шундай Янги йил табрикномалари шаҳар темирйўл вокзалида Самарқандга меҳмонга келаётганлар ва шаҳарга қайтганларга ҳам тарқатилмоқда.
Изоҳ (0)