Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокимлигида халқ депупутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги сайти тарқатган хабарга кўра, сессияда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам қатнашган.
Хабар беришларича, Кенгаш йиғилишида Дониёр Махсудов Улуғнор тумани ҳоким этиб тайинланган. У 2011 йилдан бери Андижон вилоятининг бошқа бир тумани — Булоқбошига ҳокимлик қилиб келаётган эди.
Дониёр Махсудов (1976 йилда туғилган) — Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти (сиртқи, 1998) ва Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2010) битирувчиси. Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи.
Андижон вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, Махсудов бунгача 1990—2011 йилларда Улуғнор туманида турли лавозимларда меҳнат қилган.
Маълумот учун, Улуғнор туманининг собиқ ҳокими Асилбек Юсупов 6 октябрь куни хасталикдан, шифохонада вафот этган эди. Юсупов 2017 йил февралида Улуғнор ҳокими этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)