ИШИД террорчилик ташкилотининг жангарилари Ироқ ҳудудида қарши ҳужумларни бошлади, деб хабар беради Telegram’даги Directorate 4 канали.
Манбаларнинг маълумотларига кўра, жангарилар Киркук ва ал-Хавижа шаҳарларининг бир қатор аҳоли пунктларини қўлга киритган, шунингдек, Киркук ва Туз-Хурматудан жануброқда жойлашган пешмерга позициясига ҳужум қилишни давом эттирмоқда. Шунингдек, Самарра шаҳри жанубида ҳам ИШИД жангарилари ҳужум уюштирганлиги ҳақида хабар берилди. Айни вақтда 70 га одам ҳалок бўлгани ва бир нечта кўнгилли аскарлар жароҳат олгани маълум.
13 декабрь куни ИШИД жангарилари Дамашқ яқинидаги ат-Тадамон туманига ҳужум уюштирган эди. ИШИД вакилларининг сўзларига қараганда, улар тумандаги бир нечта асосий позицияларни эгаллаб олган. Тўқнашув оқибатида бир нечта суриялик аскарлар ҳалок бўлган ва жароҳат олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)