• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шаҳар эгаси: Ҳиндистонда қум қандай қилиб қимматбаҳо ва хавфли ресурсга айланди?

    2017 йилнинг ноябридан декабрига қадар Ҳиндистоннинг Сидхи муниципалитетида коррупцияда гумонланиб 50 га яқин полициячи ишдан бўшатилди. Маҳаллий нашрларнинг маълум қилишича, улар қумни ноқонуний қазиб олиб, бинолар ва шаҳарлар қурилишига сотадиган «қум мафияси»дан улуш олган. Мазкур бизнес йил сайин кучаймоқда, бироқ у туфайли мамлакатда шиддат билан дарёлар қуриб, атмосфера ифлосланмоқда, деб ёзади TJournal.

    Уттар-Прадеш штатида қурилаётган бино. Фото: Адам Фергюсон

    Уттар-Прадеш штатида қурилаётган бино. Фото: Адам Фергюсон

    Муаммо ечими ҳозирча йўқ — ОАВ маълумотига кўра, тақиқланган соҳа полиция ва сиёсатчилар билан шунчалик мустаҳкам боғланганки, улар жиноятга кўз юмиб келмоқда. Ҳатто бу журналистлар ва фаолларни калтаклаш ёки ўлдиришга алоқадор бўлса ҳам.

    Ресурс учун кураш

    Деярли 20 йил давомидаги ноқонуний қум ўғрилашдан кейин Ҳиндистон халқига вазият равшан бўлди — қум ёки кўл ва дарёларнинг дастлабки шаклини сақлаб қолади ёки қурилиш ресурсига айланади. Бошқа йўл йўқ. Йил сайин мутахассислар қум қазиб олиш атроф-муҳитни вайрон қилиш ва келажакда ҳайвонларнинг қирилиб кетишига олиб келаётганлигини кўрсатиб бермоқда.

    Табиатга етказилаётган зарарни кўпчилик англаб етмоқда, бироқ «қум мафияси»га очиқчасига қарши чиқишга баъзиларгина тайёр. Бу Ҳиндистонда кўпинча зўравонлик билан тугайдиган энг хавфли машғулотлардан биридир.

    Ноқонуний қазиб олишга қарши курашувчи активист аёл Сумайра Абдулали бир неча марта калтакланиб, ўлдириш билан қўрқитилган. 2013 йилда Ноида шаҳрида 52 ёшли Палерам Чауҳан ўз уйида отиб ташланди. Ўшанда фермернинг рафиқаси, қизи, ўғли ва жияни ҳам уйда бўлган. У ноқонуний қум қазиб олишга қарши курашиш бўйича ўн йилдан ортиқ кампания олиб борди. Бироқ охирги йилларда «қум мафияси» унга қарши бўлганларга тажовузкор муносабатда бўла бошлади. Энди ноқонуний бизнес билан Чауҳаннинг ўғли курашмоқда.

    Акаш Чауҳан ўлдирилган отаси хонасида. Фото: Адам Фергюсон

    Акаш Чауҳан ўлдирилган отаси хонасида. Фото: Адам Фергюсон

    Фожиали қисмат баъзи бошқа фаолларнинг ҳам бошига етди. Қум қазиб олишга қарши бўлган 81 ва 22 ёшли активистлар ҳам шулар жумласидан — улар болта билан чопиб ташланган. 2015 йилда номаълум шахслар «қум мафияси» иши бўйича суриштирув олиб бораётган журналистни тириклай ёқиб юборади. Шу йилнинг ўзида уч нафар полициячини юк машинаси уриб кетди — улар шаҳарларни обод қилиш мавзусига қизиққан.

    2016 йилда Ҳиндистоннинг Савитри дарёси устидан ўтган кўприк қулаши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди. Фаоллар фожиани қурилиш асосини заифлаштирган қум қазиб олиш билан боғлади. Бироқ маҳаллий маъмурият суриштирув ўтказмади.

    Расман қум қазиб олиш билан фақат лицензия билан шуғулланиш мумкин, бироқ расмийлар ноқонуний қазиб олишни деярли ҳеч қандай назорат қилмайди.

    «Қум мафияси» қандай пайдо бўлди?

    Керала — Ҳиндистон жанубидаги пляжлари, палмалари бўлган кичикроқ штат. Маҳаллий аҳоли ҳудудни мамлакатнинг энг сувли ҳудуди деб атайди, бунда Манимала дарёси муҳим рол ўйнайди.

    Бироқ 2017 йилда қачонлардир йирик дарё бўлган сув ҳавзаси қисман қуриб қолди. Унинг баъзи жойлари кир ювиш мумкин бўлган кўлмакни эслатади. Дарёга нима бўлганлигига қизиққан саёҳларга, маҳаллий аҳоли «қум мафияси» дея аниқлик киритади. Ҳиндистонда пляжлар, кўллар ва бошқа жойлардан ноқонуний қум қазиб олишга алоқаси бўлган барча кишилар айнан шундай аталади.

    Барчаси 2000 йилларда урбанизм талвасасидан бошланди. Одамлар пул топиш учун шаҳарларга кўчиб ўтиб, барча турар-жойларни эгаллай бошлади. Янги уйларни тез қуриш учун кўп материал талаб этилар эди. Бу материал қум бўлди — у ғишт ясаш учун цемент билан қориштирилади. Бироқ ресурсни хориждан харид қилиш жуда қиммат бўлганлиги учун у бутун мамлакат бўйлаб қазиб олина бошлади.

    Қачонлардир чуқур дарёлар бўлган жойлар харобазорга айланди. Болалар у ерларда крикет ўйнай бошлади.

    Дастлаб соҳилбўйи турар-жойлари аҳолиси қумдан ўз уйлари учун фойдаланган, баъзан сотган. Дастлаб қазиб олиш ҳажми унча катта бўлмаган — бир гуруҳ  эркаклар юк машинасида челаклар билан келиб, сувга имкон борича чуқурроқ шўнғиб, қум ковлаган. Бироқ шаҳарлар ўсиб бориши билан одамлар унга кўпроқ интила бошлади ва қурилиш материаллари глобал кўламларда қазиб олина бошлади.

    2013 йилда Ҳиндистон расмийлари беш йил давомида қурилиш бўйича жамоатчилик ва хусусий лойиҳаларга миллиард доллар ажратишга ваъда берди. Бу қумни ноқонуний қазиб олишни кенгайтириш учун ва қарама-қарши томонлар ўртасидаги тўқнашувларга ўзига хос сигнал бўлди.

    «Қум мафияси» маҳаллий аҳоли ёки журналистлар учун ҳодисага кўлам бериш мақсадида қўлланилаётган донгдор лақаб эмас. Бу ном остида уюшган гуруҳ: бизнесменлар, турли ишчилар, етказиб берувчилар, қазилмани назорат қилиш учун қўриқлов хизмати, шунингдек, коррупцияга алоқадор полициячи ва сиёсатчилар кўзда тутилади. Ҳар йили мамлакат қурилишларига 800 миллион тоннагача қум талаб этилади, 2013 йилдан сўнг қум етказиб беришнинг 70 фоизини мафия назорат қилади.

    Назоратга умид

    Йигирма йилга яқин вақт мобайнида қум қазиб олиш дарёларнинг қуриб қолиши, кўп сонли можаролар, зўравонлик ва қотилликларга олиб келди. Шу билан бир пайтда бу соҳа минглаб кишиларни иш билан таъминлади ва Ҳиндистон шаҳарларининг ҳозирги кўринишга келишига ёрдам берди. Бироқ қум захиралари чексиз эмас ва расмийлар буни англаб етмоқда. Улар 2015 йилда ноқонуний қазиб олиш билан курашиш бўйича йирик кампанияни бошлашга ваъда берган эди.

    Ўшандан буён кўп нарса ўзгармади. 2017 йилнинг баҳорида The Times of India нашри ҳар йили ноқонуний қазиб олиш бозори 2,3 милллиард доллар даромад келтиришини маълум қилди. Ушбу соҳа умумий 120 миллиард долларга баҳоланди.

    Шу йилнинг апрелида Нью-Деҳли шаҳри яқинидаги Дарбарпер қишлоғида қум қазиб олиш бўйича яширин гуруҳ базаси портлаб кетиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, ўн киши яраланди. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, қурбонлар бошқа жиноий тўда билан курашиш учун бомба тайёрлаган ва тасодифан портлаш юзага келган. Расмийлар бу миш-мишларни рад этди.

    The Indian Express нашри суҳбатдоши мафияни қудратли сиёсий шахслар назорат қилгани учун полития унга қарши курашмаётганини маълум қилди.

    «Мафия етакчилари мамлакат раҳбарияти билан дўстона муносабатда экан, қандай қилиб бундай вазиятлар тўхташи мумкин?» — дейди ҳинд фуқароси.

    Ҳинд ишчилари қум қазиб олмоқда. Фото: Reuters

    Ҳинд ишчилари қум қазиб олмоқда. Фото: Reuters

    Ҳар куни мамлакат бўйлаб ҳар бирида олти нафардан ўн нафаргача одам бўлган юзлаб қайиқ сувга тушади. Уларнинг барчаси икки қўлида челак тутиб навбат билан сув тубига шўнғийди, бўлажак қурилиш материалини тўплаб, ортга қайтади.

    43 ёшли Пралхад Мхатре 19 йилдан буён қум қазиш билан шуғулланади ва кунига 200 мартагача сувга шўнғийди. Бунинг учун у 16 доллар олади — бу катта пул эмас, бироқ у ўғли ва уч қизини боқишнинг бошқа йўлини билмайди.

    Мҳатре унинг фарзандлари улғайганда пул топишнинг бошқа йўлини топишига умид қилади. «Энди иш бошлаганимда, 6 метр чуқурликка тушардик, энди эса 12 метрга, максимал чегара — 15 метр. Бу чуқурликдан пастроққа тушишга тўғри келса, биз ишимизни йўқотамиз», — дейди Мхатре.

    29.12.2017, 22:43   Изоҳ (0)   14506
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: Сурияда ИШИД қўмондонлари АҚШ вертолётлари ёрдамида эвакуация қилинди

    29.12.2017, 22:07

    Қоҳирадаги коптлар черковига ҳужум уюштирилди. 9 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳат олди

    29.12.2017, 20:32

    Ироқда ИШИД жангарилари ҳукумат қўшинлари ва курдларга қарши ҳужумни бошлади

    29.12.2017, 19:02

    Ер юзи аҳолиси 2018 йил 1 январда 7,4 млрд кишига етади

    29.12.2017, 17:25

    Туркияда юз берган автобус иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

    29.12.2017, 16:52

    Ҳиндистондаги ресторанда содир бўлган ёнғин оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

    29.12.2017, 15:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.