Мумбайдаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг аксариятини бино томида жойлашган ресторанда нишонланаётган базмга ташриф буюрган аёллар ташкил этади. Жумладан, ўз туғилган кунини нишонлаган 28 ёшли аёл ҳам нохуш ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган.
Ёнғин кўплаб ресторанлар ва бошқа муассасалари жойлашган Камала Миллс тижорат комплексида содир бўлган ва 30 дақиқадан камроқ вақт ичида бинони қоплаб олган.
Изоҳ (0)