Туркиянинг Анқара — Истанбул трассасида юз берган автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди, деб хабар беради «Вестник Кавказа».
Авария Анқара ва Болу ўртасидаги Жанкуртаран аҳоли яшаш пунктида содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани оқибатида автобус ағдарилиб кетган.
ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар шифохонага олиб кетилган.
Изоҳ (0)