«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 30 декабрдан 3 январгача бўлган даврда маҳаллий йўналишлар бўйич чипталарга чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда, компания матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Олдинроқ Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Янги йилда беш кунлик дам олиш тартиби ўрнатилган эди. Шу муносабат билан авиакомпания дам олиш кунлари унинг хизматларидан фойдаланишни истаган мижозларига имтиёзлар тақдим этди.
Компания маълумотларига қараганда, беш кишидан бошланадиган туристик гуруҳлар, 6–15 ёшдаги болалар, шунингдек, коллеж, лицей ва университет талабалари учун 40 фоизлик чегирма тақдим этилади.
50 фоизлик чегирма эса икки ва ундан кўпроқ аъзодан иборат оилаларга, шунингдек, болалари билан кетаётган ота-оналарга тақдим этилади.
Изоҳ (0)