Мелания Трампнинг кўрсатмасига мувофиқ Оқ уй майсазоридаги 200 йиллик магнолия арралаб ташланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
CNN телекомпаниясига кўра, Мелания АҚШ миллий дендрарийси ҳисоботи билан танишиб, ходимлар билан суҳбатлашгандан сўнг шундай қарорга келди.
Мутахассислар дарахт буткул сунъий ушлаб турилгани, бусиз магнолия бир неча йил аввал қулаб тушган бўлишини билдирди.
«У кўпинча мазкур дарахт остида турадиган ташриф буюрувчилар хавфсизлиги масаласидан хавотирда», — деди биринчи хонимнинг матбуот котиби Стефани Гришэм.
Изоҳ (0)