Россия Марказий сайлов комиссияси Владимир Путинга президентлик сайлови кампанияси ва имзо тўплашни бошлашга рухсат берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Комиссия 28 декабрь, пайшанба куни амалдаги давлат раҳбарини қўллаб-қуватлаш учун тузилган сайловчилар гуруҳини рўйхатдан ўтказди. Энди у сайлов фондини шакллантириш учун махсус ҳисоб рақам очиши мумкин.
Путин президентлик сайловида мустақил номзод сифатида иштирок этади. У 27 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини шахсан тақдим этди.
Изоҳ (0)