28 декабрь куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 40 кишига етди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган, деб хабар беради «ТАСС».
Аввалроқ, 13 кишининг ҳалок бўлгани ва 50 кишининг жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумотларга кўра, 28 декабрь куни Кобулнинг ғарбий қисмида маҳаллий ахборот агентлиги биноси яқинида иккита портлаш содир бўлган эди.
Ҳозирча мамлакатдаги бирорта террорчилик гуруҳ портлаш жавобгарлигини ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)